Янгиликлар 1941
Сафдошларимиз сони ортмоқда
“Адолат” СДП Юқори Чирчиқ туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги “Euro global invest” МЧЖ инновацион корхонасида партиянинг “Юрт ободлигига даҳлдормиз” лойихаси доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
“Адолат” билан янги марралар сари борамиз!” мавзусида ташкил этилган мазкур тадбир партиянинг дастурий максад-вазифалари, устувор йўналишлари тарғиботини, жорий сиёсий йилда электорат олдига қўйилган долзарб вазифалар ижросини назарда тутувчи масалаларни ўзида ифода этди.
–Тадбирда билдирилган фикр-мулоҳазалар, сиёсий жараёнларга қизиқишлар сафдошларимиз сони ортишига сабаб бўлди, – дейди корхона ишчиси Иқболжон Мамасиддиқов. – Албатта, аввало ишонч бўлиши керак. Бугун партия депутатларининг амалий ишлари ана шу ишончнинг тобора мустаҳкамланиб боришига замин бўлмоқда.
Шу куннинг ўзида янги сафдошларга партияга аъзолик гувоҳномалари топширилди. Бу эса корхона қошида бошланғич партия ташкилоти ташкил этилишига хизмат қилди.
Искандер АЛАШБАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Юқори Чирчиқ туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг