Саховат - беназир қадрият

18.04.2022 10:04:07

Айни кунларда ўлкамизда муборак Рамазон ойининг ҳукм суриб турганлиги муносабати билан ҳамда партиянинг “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида округлардан сайланган депутатлар маҳаллалардаги ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга саховат ёрдамлари кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган Халқ депутатлари Учтепа туман  кенгаши депутати Азизов Мирмахмуд Миршохидович “Дийдор” ва “Алсоғуний” МФЙдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга рамазон туҳфаси, яъни озиқ-овқат маҳсулотлари улашди. Шунингдек, тиббий ёрдамга муҳтож 2 нафар оилага моддий ёрдам берилди.

саховат2

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Элеонора Дмитрева бугунги кунда Мирзо Улуғбек туман Мирзакалон Исмоилий маҳалласида яшаб келмоқда. 80 ёшдан ошган ва соғлиғидаги муаммоси туфайли ҳаракатланиши чекланган ушбу онахон ҳолидан маҳалла раҳбарияти ва кўплаб жонкуяр инсонлар хабар олиб туришади.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Суҳроб Саифназаров Элеонора Дмитреванинг хонадонига Тошкент шаҳар партия ташкилоти вакиллари билан бирга ташриф буюриб, моддий-маънавий кўмак берди. Элеонора Дмитрева депутатга миннатдорлик билдириб, имкон бўлса ювиниш хонасини қулай этиш мақсадида душ кабинаси ўрнатилишини сўради. Депутат ушбу масалага ҳомийлик сифатида ёрдам кўрсатишини маълум қилди. 

 Айгул ПЕРНЕБЕКОВА,

“Адолат” СДП Мирзо Улуғбек туман Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+