Саховат – беназир қадрият

08.04.2022 09:04:35

Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши  депутати, “Марғилон саховати” хайрия гуруҳининг таъсисчиси Аъзамжон Аҳмаджоновнинг  рамазон ойи муносабати билан саховат тадбирлари давом этмоқда.

 Бу гал ҳам саховатпеша ва халқпарвар ватандошларимизнинг  кўмаги  билан 20 нафар  эҳтиёжманд оилаларга  қувонч улашилди. Уларга аталган  зарур озиқ-овқат маҳсулотлари  етказиб берилди.

– Эътиборга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш ҳар биримиз учун фарз ҳисобланади, – дейди депутат. – Энг муҳими, бу савобли юмуш  қалбида эзгу нияти бўлган  ҳамюртларимизни  бир мақсад йўлида бирлаштирди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати Субхонали Нишонов ҳомийлигида  “Ҳазрати Али”, “Сариканда”, “Сарибозорча” ва “Мулгон”  МФЙларида яшовчи 30 нафар кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга  озиқ-овқат маҳсулоти тарқатилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+