Янгиликлар 1102
Саховат ила кўнгиллар обод
Муқаддас Рамазон ойи кириб келиши билан инсонлар қалбида саховат муждалари янада куртак очади. Ўзгаларга яхшилик қилиш, уларни қувонтириш истаги кучаяди. Саҳарлик ва ифторлик дастурхонлари тўкинлиги учун аввало, ноз-неъмат улашилади. Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати Аъзамжон Аҳмаджонов ҳам партиянинг “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси ҳамоҳанглигида шундай йўл тутди.
Тадбир “Марғилон саховати” хайрия гуруҳининг ватанпарвар йигитлари ҳамда партиянинг вилоят Кенгаши билан биргаликда амалга оширилди. Тумандаги 50 нафар эҳтиёжманд оилаларга рўзғор учун керакли бўлган барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Хонадон соҳиблари эътибордан мамнун бўлиб, дуога қўл очдилар. Аҳамиятлиси, уларнинг орасида саховат ишларига ўз ҳиссасини қўшиш илинжида бўлган юртдошларимиз кўпчиликни ташкил этди. Ўзи кўмакка муҳтож бўлса-да, яна кимнингдир хонадони меҳмон қадами билан қувончга тўлишини исташди.
Депутат барча хонадонларда бўлиб, барчага саломатлик тилади ва хайрият тадбирлари давом этишини билдирди.
Шунингдек, Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати Отабек Холиқов ҳам лойиҳа доирасида “Саткак” МФЙда рўзадор кекса нуронийларга, ногиронлари бўлган ҳамда кам таъминланган оилаларга ифторлик учун озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.
“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг