Янгиликлар 3238
Саховат карвонига ўз улушимизни қўшдик
05.05.2020 20:05:04
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М. Балтабаев, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутатлари Р. Дастиров, У.Таджибаев ташаббуси билан сув тошқини туфайли жабрланганлар сирдарёлик ҳамюртларимизга кундалик эҳтиёж моллари ва зарур озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилди.
Шунингдек, партиямизнинг Нурафшон шаҳар ва Оҳангарон тумани Кенгаши фаоллари томонидан тақдим қилинган кийим-кечак, идиш-товоқ, кўрпа-тўшак, болалар ўйинчоқлари инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилди.
Фотима САТТОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг