Саховат тадбирлари: Эл азиз, инсон азиз

23.08.2022 12:08:01

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами олдидан «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида саховат тадбирлари кенг кўламда амалга оширилмоқда. Ижтимоий таъминотга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга байрам шукуҳи улашилмоқда.

Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати, «Марғилон саховати» хайрия гуруҳининг таъсисчиси А.Аҳмаджонов бошчилигида партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Эгамов ва кўплаб саховатпеша инсонлар ҳамроҳлигида Фарғона, Марғилон шаҳарлари, Ёзёвон, Қўштепа туманларида истиқомат қилувчи 50 нафардан зиёд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

- Байрамнинг файзи ҳам, таровати ҳам халқимизнинг хурсандчилиги билан боғлиқ, – дейди депутат. – Улар билан ҳамнафас бўлиб, дастурхонларига тўкинлик улашиш, кўнгилларини кўтаришдан ўзимиз ҳам бахтиёрмиз. Кўп сонли саховатпеша юртдошларимиз билан биргаликда тадбирлар кўламини янада кенгайтирамиз.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+