Янгиликлар 1178
Саховат тадбирларида хонадондаги муаммолар ҳам ўрганилмоқда
Қува туманидаги «Турк» МФЙ Чаман кўчасида яшовчи Ю. Аҳмаджонованинг тўрт нафар фарзанди бор. Бир нафари вояга етмаган. Жаҳонгир Аҳмаджонов ёш бўлишига қарамай тирикчилик учун мардикорликка чиқади.
Хонадон шароити ҳаминқадар бўлишига қарай, на «Темир дафтар»га, на «Аёллар дафтари»га киритилган. Ю.Аҳмаджонова томорқасига иссиқхона ташкил қилишда ёрдам берилса, сабзавот етиштириб, рўзғорини бутлаб олишини билдирди.
Партиянинг туман Кенгаши раиси Ш.Мамажонова ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Раҳимов оилага озиқ-овқат маҳсулотларини топширди. Депутат ҳолат юзасидан тегишли ташкилотга депутатлик сўрови юбориб, амалий кўмак берадиган бўлди.
Шунингдек, рамазон ойи муносабати билан мазкур МФЙда яшовчи яна бир фуқаро Хайринисо Абдусатторова ҳолидан хабар олинди.
Онахонга ҳам дастурхонига тўкинлик улашиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати Б.Аҳмаджонов ҳам муқаддас ой қадриятлари асосида бир неча хонадонларга ифторлик учун ноз-неъмат улашди.
«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг