Саховат ва кўмак: 25 нафар фуқарога 1 миллион сўмдан берилди

17.05.2021 23:05:57

Саховатли ишлар бардавомлиги доимо кўнгилларни шодликка тўлдиради.  Энг муҳими,  эзгулик улашувчи инсонларнинг кўплиги, уларнинг ўзгалар дарду ташвишига бефарқ эмаслигидир.  Шундай инсонлар  қаторида Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлари ва фаоллари ҳам борлиги қувонарлидир.     

Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан партиянинг Қўқон шаҳар Кенгаши  савобли ишга қўл урди. Партиянинг "Саховат – беназир қадрият"  лойиҳаси доирасида боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган, ёрдамга муҳтож  оилалар ҳолидан ҳабар олинди. Шаҳардаги “Зарбулоқ”, “Оқбулоқ”, “Саховат”, “Чорчинор” МФЙда яшовчи 25 нафар фуқаронинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан пул маблағлари берилди.

Мазкур ҳайрия тадбирини амалга оширишимизда партиямиз фаоли,  тадбиркор Мадаминжон Холматовнинг ҳиссаси катта бўлди, – дейди  партия раиси А.Аҳмаджонов.  – Фуқароларнинг ҳар бири кўмакдан беҳад қувондилар. Яхши ниятлар билдириб, дуо қилдилар. 

Халқ депутатлари Тошлоқ   туман  Кенгаши  депутати Насибахон  Эшатова   ҳам байрам муносабати билан  “Арабмозор”  МФЙ ҳудудидаги кам  таъминланган,  ижтимоий  ҳимояга  муҳтож   фуқаролар  ҳолидан  хабар  олди. Уларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+