Янгиликлар 1137
Саховат ва кўмак – эзгу қадрият
Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар томонидан партиянинг “Саховат беназир қадрият” лойиҳаси доирасида ҳамда, яқинда юртимиз бўйлаб нишонланган муборак айём Қурбон ҳайити муносабати билан савобли ва хайрли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Абдурауф Аҳмедов томонидан Қурбон ҳайити муносабати олдидан Ўзбекистон Республикаси кўзи ожизлар жамияти Бухоро вилоят бўлими ходимларига ва шаҳардаги “Варахша”, “С.Айний” ҳамда “О.Хўжаев” МФЙларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган фуқароларга моддий ёрдам сифатида 5 млн сўм тарқатилди. Шунингдек, депутат уларнинг ҳолидан хабар олиб, самимий суҳбатда бўлди.
Яна бир саховатпеша депутатимиз Шофиркон туман Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутат К.Бобомуродов муборак айём Қурбон ҳайити муносабати олдидан “Жилвон” сайлов округидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиб, озиқ-овқат маҳсулотларини улашди.
Депутатларимиз томонидан амалга оширилган бундай саховатдан фуқароларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди.
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг