Янгиликлар 3415
“Саховат ва кўмак”: Хонадонга 11 йил деганда табиий газ кирди
Фарғона вилояти Қўштепа туманининг Ҳунармандлар кўчасида яшовчи Муҳаббат Исақованинг бугун қувончи чексиз. Сабаби хонадонига обиҳаёт келди. Ёши улуғ онахон ўзи қўшни кўчадан сув ташиб ичарди. Карантин пайти, қолаверса Рамазон кунларида иши янада мушкуллашди. Оиланинг шароити ўрганилиб, Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати Аъзамжон Аҳмаджонов томонидан хонадонга сув қувури тортилди, тоза ичимлик суви олиб келинди.
Чорчинор қишлоғида яшовчи Саидали бобо ҳам хурсандчиликдан бенасиб эмас. Депутат томонидан хонадонига янги замонавий темир дарвоза ўрнатилди, зурур озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
- Хонадонимизда 11 йилдан буён табиий газ йўқ эди. Депутатимиз Аъзамжонга раҳмат, ёрдамини аямади, – дейди Мухтасар Қорабоева. – \Рамазон кунларида савобли ишга қўл урдилар. Уйимизга газ қувури тортилиб, зарур жиҳоз ҳамда ҳисоблагич мосламаси ўрнатиб берилди. Дуодаман.
Шунингдек, 15 та кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ва эҳтиёжманд оилаларга зарурий озиқ-овқат, шахсий гигиена ва хўжалик маҳсулотлари тарқатилди.
Камола ПОЛВОНОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг