“Саховат ва кўмак”: Кексаларга аталган хайриялар

09.05.2020 17:05:05

9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлар ҳамда фаоллар етакчилигида ёлғиз қолган, боқувчисини йўқотган қариялар, уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олишиб, моддий ва маънавий жиҳатдан кўмаклашишга ҳаракат қилмоқда.

Хусусан, Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати Дилдора Исломова «Кўкча» МФЙда истиқомат қилувчи 98 ёшли Расиқжон Ҳакимов ҳамда 92 ёшли Тасиқ Абдураҳмнов каби фронт ортида хизмат қилган меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олди.

Шунингдек, партиянинг Бектемир туман Кенгаши депутати Наргис Давлятова тумандаги ижтимоий ҳимояга мухтож кексалар хонадонига ташриф буюриб, саховат ва кўмак сифатида хайриялар улашди.

Айни пайтда партиядошлар томонидан хотирлаш ва қадрлаш ишлари давом этмоқда.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+