Саховатли қалблар бор бўлсин!

06.12.2021 17:12:30

 

3 декабрь –  Халқаро ногиронлар куни  муносабати  “Адолат”  СДП Фарғона вилоят Кенгаши   томонидан вилоят қон қуйиш марказида донорлик акцияси ўтказилди.  Партия  ходимлари, депутатлари ва кўплаб саховатли инсонлар “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ташкилланган тадбирда фаол иштирок этди.

Болаларнинг кулгулари ҳар биримизга завқ бағишлайди. Беғубор қалб  эгалари ҳаётимизга мазмун бахш этади.  Уларнинг доимо саломат, ўйнаб-кулиб юришларини истаймиз ва ҳар биримиз ўзимизни масъул ҳис қиламиз. Донорлик акциясини ўтказишдан мақсад ҳам бемор, меҳр ва мурувватга муҳтож бўлган болажонларга, ватандошларимизга тиббий кўмак беришдир.  Уларнинг ҳаёти давомий бўлишига ёрдамлашиш, қўллаб-қувватлаш орқали ҳаётга бўлган иштиёқини ошириш.  

Ҳар бир инсоннинг берган беминнат ёрдами  кимнингдир  умрини сақлаб  қолиши ва ҳаётга қайтишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай эзгу амаллар ҳеч қачон жавобсиз қолмайди. Қолаверса, эзгу ишнинг донор учун ҳам фойдали жиҳатлари кўп.

-Донорлик акцияси ўтказилиши ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар берганимизда  кўплаб инсонлар бизга қўнғироқ қилиб, хайрли ишга бош қўшиш нияти борлигини билдирди, – дейди “Адолат”  СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси ўринбосари А.Умаров. – Саховатли юртдошларимизнинг кўплигидан қувондик.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+