Янгиликлар 946
Саховатпеша депутат ҳомийлигида Қашқадарё вилоятига саёҳат уюштирилди
Ўз юртингнинг бетакрор ва сўлим гўшаларига саёҳат қилиш, асрларга тенгдош бўлган тарихий обидаларни зиёрат қилиш, гўзал табиатнинг бебаҳо инъомларидан баҳраманд бўлиш инсон маънавиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган омиллардан саналади.
Фуқароларга муносиб турмуш шароитини яратишда, уларанинг мушкулларини енгил қилишда Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутат Абдурауф Аҳмедовнинг ўзига муносиб ўрни бор. Депутат А.Аҳмедов халқни рози қилишда жонбозлик кўрсатиб келаётган фаол, жонкуяр депутатларимиздан саналади.
Жумладан, депутат Абдурауф Аҳмедов ҳомийлигида партиянинг “саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида шаҳарнинг “О.Хўжаев” МФЙ фуқаролари учун Қашқадарё вилояти “Мираки” тоғ ён бағирларидаги дам олиш масканига автобус транспорти ташкиллаштириб берилди.
60 нафар фуқаролар дам олиш масканига ташриф буюриб, мусаффо осмон остида, салқин ва тоза ҳаво ҳамда гўзал табиатнинг сўлим гўшалари оғушида маънавий ҳамда маъданий ҳордиқ чиқариб, дам олиб қайтдилар. Аслида, инсонга маънавий ҳордиқ катта куч бағишлаб, ҳаётида унутилмас онларни туҳфа этади.
Депутатнинг кўрсатган бундай ҳурмат ва эътиборидан ёши улуғ онахонларимиз, мунис аёлларимиз бениҳоя мамнун уйларига қайтдилар
Мухтасар ЗОХИДОВА,
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг