Саҳоватпеша депутат кўмаги билан фуқаро ногиронлик аравачасига эга бўлди

04.04.2022 17:04:08

Партиямизнинг мақсад ва вазифаларини ҳаётга тадбиқ этишда, халқнинг оғирини енгил қилишда ҳамда аҳолининг турмуш шароитини яхшилашда партиямиздан сайланган депутатларимизнинг ўрни беқиёсдир.

Бу борада партия Когон туман Кенгаши, ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлар томонидан партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида маҳаллалар кесимида фуқаролар билан мунтазам равишда очиқ мулоқотлар ўтказилиб келинмоқда.  “маҳаллабай” ва “Хонадонбай” ишлаш тизими бўйича аҳоли хонадонларида бўлиб, муаммо ва таклифлари ўрганилмоқда, кекса нуронийлар, бемор ва ногиронлар ҳамда эҳтиёжманд оилалар ҳолидан доимий равишда хабар олиб мушкулларини енгиллаштиришда кўмакчи бўлмоқдалар.

Жумладан, Халқ депутатлари Когон туман Кенгаши “Адолат” СДП депутати Васила Қодирова ҳам халқ дарди билан яшаб, фуқароларнинг муаммоларига ижобий ечим топишда анчагина фаол депутатларимиздан саналади. Депутатнинг саъй-ҳаракатлари туфайли кўплаб фуқароларнинг мушкули осон бўлмоқда. Хусусан, депутат В.Қодированинг навбатдаги хайрли ишга қўл ургани фикримизнинг исботидир.  Қувонарлиси, депутат ташаббуси билан ўз сайлов округига қарашли “Сараён” МФЙ “Сараён” кўчаси 16-уйда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Раҳмон Жўраевга ногиронлик аравачаси топширилди.

1-гуруҳ ногирони Раҳмон Жўраев ўз миннатдорчилигини қуйидагича баён этди:

Депутатмиз Васила Қодировага катта раҳмат айтаман.  У менинг ҳолимдан доимий равишда хабар олиб, кўнглимни кўтариб келади. Мана шундай жонкуяр, фидойи депутатларимиз сафи кўпаяверсин. Унинг уйимизга ташрифи менга бир олам қувонч бағишлади, ахир бир бемор кўнглини обод этмоқ, кабани зиёрат қилмоқдан ҳам афзал. Депутатимиз ташаббуси билан мен ногиронлик аравачасига эга бўлдим. Мана шундай халқни оғирини енгил қиладиган депутатларимиз кўпайсин.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+