Янгиликлар 1884
Саховатпешалик - миллатимизга хос фазилат
Муҳтарам Президентимиз томонидан бугунги оғир ва синовли дамларда Ватанимиз келажаги бўлган фарзандларимизни оталарча қайғуриб, “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ кам таъминланган ҳимояга муҳтож одамларга кенг кўламли ижтимоий ёрдам кўрсатилиши имзоланди.
Қарорга кўра, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш кўзда тутилган бўлиб, аҳолининг моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига киритилган, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг ва ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга қарорнинг 1-бандида назарда тутилган.
16 ёшга тўлмаган ҳар бир бола учун бир марталик моддий ёрдам пули 500 минг сўм берилиши белгиланган.
Мазкур қарор пандемия даврида ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
Шунга жавобан, биз депутатлар сайловчиларимиз ҳолидан хабар олиб, уларнинг турмуш шароитидаги муаммоларни аниқлаб, бартараф этиш чораларини кўрмоқдамиз. Шунингдек, ушбу қарор моддий томондан қийналаётган оилаларга саховат кўмакларини беришдаги фаолиятимизни янада жадаллаштиришга ундади.
Шу ўринда айтиш жоизки, карантин қоидаларига қатъий амал қилишимиз ва коронавирусни мамлакатимиздан бутунлай бартараф этишимиз учун жипсликда масъулият билан иш олиб боришимиз энг муҳим шартлардан бири ҳисобланади.
Давлатимиз раҳбарининг кеча-кундуз тинмай, халқимиз турмуш фаровонлигини кўзлаб, қабул қилаётган қарор ва фармонлари, вилоятларга ташриф буюриб иқтисодни янада кўтариш масаласини илгари сураётганининг негизида юртимизда инсон манфатлари ҳар нарсадан устун эканини ифодаламоқда.
Шундай экан, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг тамошабини эмас, ташаббускори бўлишимиз энг муҳим вазифамиз саналади.
Қаҳрамон РАҲИМОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Боғот туман Кенгаши раиси,
туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари
Фикрингизни қолдиринг