Янгиликлар 1379
Сайлов кампанияси даврида ОАВ
2-Андижон округ сайлов комиссияси Матбуот маркази томонидан ОАВ ходимлари учун семинар ташкил этилди. Унда бугунги жараёнда бажарилиши зарур бўлган вазифалар, сайловчиларнинг ҳуқуқий билимларини янада юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва масъулияти каби масалалар муҳокама қилинди.
Рустамжон Эшонов, Матбуот маркази раҳбари:
- Оммавий ахборот воситалари эркин демократик сайловларни ўтказишнинг муҳим бўғини ҳисобланади. Фуқароларга сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди дастури, шунингдек, сайлов жараёнининг моҳияти ҳақида тўлиқ ахборот олиш шароитлари таъминланади. Бунинг учун интернет тармоғидаги расмий ижтимоий сайтлар, телеграм каналлари, радио, телевидение ва босма нашрлар имкониятидан кенг фойдаланамиз, албатта.
Кампания даврида оммавий ахборот воситалари номзодлар учун ошкоралик ва очиқлик муҳитини яратишга кўмаклашишлари ва улар билан боғлиқ ҳар қандай очиқ ахборотни тезкорлик билан, ҳаққонийлик, тенглик ва холислик асосида тарқатишлари талаб этилади. Оммавий ахборот воситаларида тарқатиладиган ахборот ҳақиқатга мос бўлиши, номзодлар ва сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.
Семинар эркин фикр алмашиш тарзида ўтди, журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг