Сайлов кампаниясида пиар технологиялардан қандай фойдаланамиз?

07.09.2019 12:09:56

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашида тренерлар учун ўтказилаётган ўқув-семинарнинг иккинчи кунида иштирокчилар олдига ана шундай савол қўйилди. Бунга жавобан дастлаб аввалги сайловларда бу масалага қандай эътибор қаратилгани, тажрибалар хусусида сўз юритилди. Замонавий пиар технологиялардан фойдаланиш усулларига тўхталинди.

Иштирокчилар олдига сиёсий жараёнда тарғибот ишларини муваффақиятли олиб боришда ОАВлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, журналистлар гуруҳини шакллантириш ва номзодларнинг кенг омма олдидаги чиқишларини ташкил этиш юзасидан тавсиялар берилди.

Малохатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят кенгаши

раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+