Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилмоқда

27.01.2021 17:01:20

“Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси айни кунларда кенг муҳокама этилмоқда.

Лойиҳада белгиланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши, Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиши таклифи ўртага ташланган. Ушбу таклиф жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Бу таклифга муносабатим ижобий, ўйлайманки ушбу таклифни кўпчилик қўллаб-қувватлайди. Негаки, илгари сайловлар жараёнлари декабрь ойи - қишнинг совуқ кунларига тўғри келганлиги, кекса ёшдаги сайловчиларимиз ва ёш болали сайловчиларимизга сайлов участкаларига келиб овоз беришлари учун турли ноқулайликларга сабаб бўлар эди.

Октябр ойига кўчирилиш таклифи ушбу каби муаммоларни бартараф этилишига ҳамда ҳар бир сайловчи ўзи округларга бориб сайлаш имконини оширади.

Бундан ташқари, Уч кунлик муддат сайлов бюллетенларини сайловчилар сонига мутаносиб равишда чиқариш ва сайлов участкаларига ўз вақтида етказиш имкониятини бермагани сабабли, ушбу муддат 5 кунга қадар узайтирилганлиги,  ЕХҲТ ДИИҲБнинг тавсиялари асосида Брайль алифбоси асосидаги сайлов бюллетенлари яширин овоз бериш тамойилини бузиб қўйиши мумкинлиги сабабли Брайль алифбоси асосида трафаретлар тайёрлаш қоидаси киритилиши ҳам жуда яхши натижа беради деб ўйлаймиз.

 

Зилола ДУСАНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+