Янгиликлар 379
“Сайлов ва ёшлар”: Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқарамиз!
Бухоро давлат университетида “Сайлов ва ёшлар” шиори остида 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови жараёнларида ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида сиёсий партиялар вакилларининг ёшлар билан учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов, партия ходимлари, “Ёшлар парламенти” аъзолари ҳамда ёшлар иштирок этишди.
Вилоят Кенгаши раиси ёшларга партиянинг янги 2024-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури хусусида маълумот берди.
–“Адолат” партиясининг янги Сайловолди дастурида айнан талаба ёшларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган, жумладан сайловолди дастурида талабаларнинг турар жойлар билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасаси ҳузурида талабалар сонига мос “Талабалар турар жой”лари барпо этишни илгари сурмокда-дейди М.Ҳамидов ўз маърузасида. –Шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчилари учун “Кафолатланган биринчи иш жойи” лойиҳаси ҳам ёшларга келажакда янги имкониятлар очиб беришидан далолатдир.
Дарҳақиқат, таълимга инвестиция – бу келажакка инвестиция, халқ фаровонлиги, давлатнинг рақобатдошлигини таъминловчи омилдир. Шу боис, биз узлуксиз таълим тизимини мунтазам такомиллаштириш, сифатли таълим-тарбия бериш, юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган ҳаракатлар “Адолат” СДПнинг сайловларда муносиб ўрин олиш учун қўллаб –қувватлашга замин яратади.
Тадбир якунида сайловолди дастуридан ўрин олган оилавий ажримларнинг асосий сабабларидан бири ёшларнинг турмушга тайёр эмаслигини инобатга олиб, оила қураётган барча йигит ва қизлар учун уларни ижтимоий, психологик, моддий ва ҳуқуқий тарафдан турмушга тайёрлайдиган “Ёш оила” платформасини йўлга қўйиш хусусида сўз борди. Бу лойиҳа бўйича ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига партиянинг вилоят Кенгаши раиси томонидан атрофлича жавоб олдилар.
Моҳигул Рахимқулова
“Адолат” СДП Бухоро вилоят
Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг