Сайловчи дарди билан яшаш – депутат лафзи

08.07.2021 18:07:38

“Адолат” СДП Зангиота тумани Кенгаши ва партиядан сайланган депутатлар томонидан партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида халқнинг муаммолари ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари қўрилмоқда.

Президент қарор ва фармонлари, қонунлар, давлат дастурларининг амалда бажарилишини таъминлаш бўйича депутатлик ва жамоатчилик назорати олиб борилмоқда.

Айни пайтда халқ депутатлари Зангиота туман Кенгаши депутати Нигора Холходжаева томонидан мутасадди ташкилотларга турли соҳаларга доир 50 дан ортиқ сўров юборилди. Эътиборли томони, ушбу сўровларда кўтарилган аксарият муаммолар ижобий ечим топган.

Хусусан,  куни кеча депутатга Зангиота тумани “Қуёшли” МФЙ Туркистон қишлоғи аҳолисидан ичимлик суви таъминотидан узилиб қолганлиги бўйича мурожаат келиб тушган эди.

Халқнинг ишончли вакили партиянинг туман  Кенгаши ходимлари, маҳалла фаолларидан иборат ишчи гуруҳи билан биргаликда жойига бориб, ҳудуддаги мазкур муаммони атрофлича ўрганди, имкон қадар тезроқ ҳал қилишга киришди. Депутатнинг туман “Сувоқава” корхонаси раҳбариятига юборган депутатлик сўрови орқали ҳудудни ичимлик суви билан таьминловчи д 225 мм ли қувурдаги носозликлар бартараф этилди.

Айни пайтда муаммо тўлиқ ҳал қилиниб, қишлоқ аҳли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Таъкидлаш керак, бугун жойлардаги мавжуд муаммоларни партиявий лойиҳалар орқали ҳал этиш, сайловчилар ва электорат вакиллари билдирган ишончни оқлаш ҳар бир депутатимизнинг кундалик вазифасига айланган.

 

Мўътабар ҲАЛИЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Зангиота туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+