Янгиликлар 1626
Сайловчи уйли бўладиган бўлди
06.08.2021 15:08:10
Зангиота тумани “Эшонгузар” МФЙда яшовчи эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро Чори Болиев Зангиота тумани Кенгаши депутати Нигора Холходжаевага узоқ муддатли тўлов асосида имтиёзли уй-жой олиш юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат этган эди.
Депутат мазкур масалани Чори Болиевнинг иштирокида Зангиота тумани “Эшонгузар sity” уй-жой қурилиш раҳбари Аброр Хушназаров билан бўлиб ўтган суҳбатда фукарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, ҳал этиш чоралари кўриб чиқилди. Ва, қисқа фурсат ичида фуқаро имтиёзли уй-жойга эга бўлиши аниқ бўлди.
Фотима САТТОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг