Янгиликлар 3439
Сайловчилар билан учрашув фарзандлар назоратига бағишланди
Халқимизда “Бир болага етти маҳалла ота-она”, деган нақл бор. Бундан кўриниб турибдики, ёшлар тарбиясига барча бирдек масъул. Чунки ёш авлодни қанчалик баркамол инсонлар қилиб тарбияласак, бу билан келажагимизни яратган бўламиз.
Андижон шаҳридаги “Ўзбекистон 20 йиллиги” маҳалласида партиямиздан сайланган халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Зиёвиддин Исомиддиновнинг сайловчилар билан ўтказган учрашуви айни шу мавзуга бағишланди. Ота-оналар, ҳудуддаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ходимларига дастлаб бугунги кунда республикамизда ёшлар сиёсати борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, фарзанд тарбиясида ота-онанинг роли хусусида тушунча берилди.
-Биз аввало ота-оналарнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришимиз керак,-деди З.Исомиддинов,-Негаки фарзандларимизни ҳозирдан қонунларга амал қилишга ўргатиш, жиноятчиликлардан сақлашда оиладаги тарбиянинг ўрни катта. Қолаверса, жамоатчиликнинг бу борадаги масъулиятини ҳам ошириш зарур. Токи ҳеч бир бола тўғри йўлдан адашмасин.
Учрашувда ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон
вилояти кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг