Янгиликлар 1867
Сайловчилар билан учрашувда 50 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди
“Халқ давлат идоралари учун эмас, давлат идоралари халқимиз учун хизмат қилиши керак”, деган ғоя бугун ҳаётимизнинг асосий мазмунига айланиб бормоқда.
Ҳар бир мурожаат ортида эса инсон тақдири, уни ўйлантираётган муаммолар ётади, албатта. Шу боис кейинги йилларда мамлакатимизда халқ дарди билан яшаш, хусусан, уларни қийнаётган муаммоларга тезкор ечим топиш учун мурожаатлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Полванов жорий йилнинг 17-19 декабрь кунлари туманимиз бир қатор маҳаллаларида бўлиб, аҳоли билан учрашди ва фуқаролар қабулини ўтказди.
Ўтказилган тадбирлар давомида жами 50 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 7 та мурожаат ижобий ҳал қилинди, 12 та мурожаатга тушунтириш берилди ва 34 та мурожаат ижро учун назоратга олинди. Фуқаролар томонидан асосан иш билан таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, суд қарорлари, йўлларни таъмирлаш, газ ва электр таъминоти, уй-жой коммунал хизмати, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиши, тижорат банкларига оид ва бошқа масалаларда мурожаат келиб тушди.
Файруза КАМОЛОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси
Фикрингизни қолдиринг