Сайловчилар депутатдан мамнун

24.12.2021 12:12:47

Халқ депутатлари Боғот туман кенгашига 9-"Қораёнтоқ" сайлов округидан сайланган депутат Майсара Худайберганова  "Навбаҳор" маҳалласида жорий йилда қилган ишлар бўйича сайловчиларга ҳисобот берди.

Ҳисобот йиғилишда таъкидланганидек, ҳисобот даврида сайловчилар томонидан баён этилган  60 дан  зиёд муаммоларнинг 55 таси  тегишли ташкилотларга 38 та депутатлик сўровлари ва оғзаки мурожаатлар орқали  ижобий ҳал этилган. 

Депутат томонидан амалга оширилган ишлар туман, вилоят ва республика даражасидаги оммавий ахборот воситалари орқали  17 марта,  интернет ижтимоий тармоқлар орқали 25 марта ёритилган.

Ҳисоб эшитилганидан сўнг,  сайловчилар томонидан навбатдаги муаммолар ўртага ташалди ва муҳокама этилди. Жумладан,  маҳаллада ичимлик суви муаммосини бартараф этиш, ички йўлларни асфальтлаштириш, маҳалла чўл ҳудудида жойлашгани сабаб, жон бошига берилаётган 3 кг ун миқдорини  4 ёки 5 кгга ошириш, 2-ихтисослаштирилган мактаб ётоқхонасини янгидан қуриб бериш ҳамда уй-жойга эгалик ҳуқуқи учун ҳоким қарорини чиқариб бериш, маҳалла аҳолисини бепул кўмир билан таъминлаш каби масалалар юзасидан мурожаатлар бўлди.

Мурожаатлар депутат Майсара Худайберганова томонидан эътиборга олинди ва ўрганиб чиқилганидан сўнг, тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилди ва натижаси назоратга олинди.

Жорий йилда депутатнинг саъй-ҳаракатлари билан муаммоларидан халос бўлган бир гуруҳ  сайловчилар М. Худайбергановага билдирган миннатдорчилиги  қувонарли бўлди. Ҳар бир сайловчисининг  хурсандчилиги  депутатимизга янада куч бағишлагани  билан аҳамиятлидир.

 

                                                                                            Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                   “Адолат” СДП

                                                                           Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+