Янгиликлар 1779
Сайловчилар нега депутатга чиқди?
02.06.2021 19:06:55
Жалақудуқ туманидаги “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчиларни кўпдан буён ичимлик суви таъминотидаги узилишлар қийнаб келаётганди. Сабаби, қувурлар таъмирталаб ҳолда. Айни шу масалада бир қатор идораларга мурожаат қилинди. Бироқ натижа йўқ. Сайловчилар ўз вакиллари - Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати Равшанбек Алимовга мурожаат қилишга мажбур бўлдилар.
Депутат масъулиятни ўз зиммасига олди. Ўрганишлар натижасида чиндан ҳам қувурларни янгисига алмаштириш зарурлиги маълум бўлди. Халқ вакилининг аралашуви билан муаммо ечимини топди. Бундан намуналиклар хурсанд. Асосийси, сайловчиларнинг ишончи оқланди.
Барнохон БОЗОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ
туман кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг