Сайловчини қийнаётган муаммо ечимини топиши зарур

21.12.2020 23:12:12

 

Халқ вакили бўлиш ўзгалар ташвишини ўз ташвиши деб билиш, муаммоларга юзма юз бориш, қолаверса, катта масъулият. Олий Мажлис Қонунчилик  палатаси депутати Олтиной  Маъмирова  бугун ўзига ана шундай баҳо беради. Айни кунларда сайловчилар билан ўтказилаётган учрашувларда бу ўз ифодасини топмоқда.

Депутат Жалақудуқ туман фаоллари ва ёшлар билан учрашиб, коронавирус пандемияси даврида  юзага келган муаммолар, уларни  ҳал этиш йўлида  Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритди. Ўзига хос бу синовни халқимиз биргаликда енгиб ўтганлигини таъкидлади.

Аҳоли муаммоларини ўрганиш баробарида  қишлоқ врачлик пунктлари, умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва яратилган шароитлар билан танишди. Ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар хусусида мутасаддиларга тушунча берди.

Ойим  кишлоғидаги   “Олмазор”  маҳалласида яшовчилар  ичимлик  сув муаммосини кўтардилар. Аниқланишича,   тармоқ  учун  800  метр   қувур зарур. Депутат аралашуви билан бу муаммо ечимини топадиган бўлди.

Тўйдихон АЛИБОЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+