Сайловда биринчи бор қатнашувчилар сафимизда

03.08.2021 11:08:22

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан партия сафига ёшларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, амалдаги йилда ўтказиладиган Президент сайловида биринчи бор қатнашувчилар орасида тарғибот тадбирларини ўтказиш баробарида уларга аъзолик билетлар топширилмоқда.

Андижон туманида ташкил этилган “Биз озод юрт фарзандларимиз!”  шиори остидаги тадбир ҳам айни шу мақсадга қаратилди. Унда мустақиллик ва бугунги Ўзбекистон ҳақида сўз юритилди. Ёшларга бўлган эътибор ва яратилган қулайликлар кўрсатиб ўтилди. Бунга жавобан ҳар бир йигит-қиз ташаббускор ва ватанпарвар бўлишлиги таъкидланди.

Тадбир “Партия патронажи” лойиҳаси доирасида ёшларни партия сафига қабул қилишга уланди.  Шу куни 5 нафар Андижон туманида яшовчи фаол ёшлар “Ёш адолатчилар” сафидан ўрин олди.

Дилшода Одилова:

-Мен бугун партия сафига кирганимдан хурсандман. Шу йил октябрь ойида ўтказиладиган Президент сайловида ҳам “адолатчи” сифатида фаол қатнашаман. Асосийси, энди мени қўллаб-қувватловчи партиям бор. 

Бекзод МУТАЛЛИБОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+