Янгиликлар 493
Сайловда юқори марраларни эгаллашда имзо йиғиш жараёнлари муҳим аҳамиятга
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 26 июль куни Марказий сайлов комиссияси томонидан мамлакатимизда сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган эди.
Айни вақтда мамлакатимиздаги 5 та сиёсий партия вакиллари томонидан жойларда корхона, ташкилот ва муассасаларда, партиямизнинг электорати, хайрихоҳлари, аъзолари ўртасида имзо тўплаш жараёни қизғин давом этмоқда.
Бугун Ўзбекистон «Адолат» СДП Навоий вилоят Кенгаши томонидан Навоий «Саховат» Марказий деҳқон бозорида имзо тўплаш ишлари олиб борилди. Унда ҳудудий ва маҳаллий кенгашлар ходимлари, партия фаоллари, бозорда фаолият олиб борувчи тадбиркорлар, сотувчилар ва харидорлар ҳамда ёшлар фаол иштирок этишди.
Аҳамиятлиси, имзо тўплаш жараёнларида фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти янада юксалганлигига гувоҳ бўлдик. Боиси, имзо қўйиш учун келган ҳар бир сайловчи, ўз хоҳиш истакларини эркин тарзда билдириб, партия ғоя ва мақсадларидан ҳам хабардорлиги, имзо йиғиш жараёнларини ортиқча қийинчиликсиз ўтишига хизмат қилмоқда.
Бундай натижаларнинг қайд этилишида депутатлар, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, 80 мингдан ортиқ партия хайрихоҳларининг кўнгилли сифатида фаол иштироки ҳам муҳим омил бўлмоқда.
– «Адолат» социал-демократик партияси томонидан ҳар йили анъанавий тарзда «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида «Конституция билимдони» кўрик-танлови ўтказиб келинади. Биргина ушбу танлов орқали вилоятдаги қанчадан қанча ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни бош қомусимиз ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш хизмат қилаётганлиги катта эга, — дейди Навоий вилоят юридик техникуми директори ўринбосари Дилшод Муртазоев. – Айнан сабабли ҳам ушбу сиёсий партияни сайловларда иштирок этиши учун имзо қўйдим. Имзоларни йиғишда партия вакилларидан тушунтириш ва тарғибот ишлари жуда яхши йўлга қўйилган.
Ортиқча расмиятчиликлардан ҳоли тарзда ҳамма ўз ихтиёри ва қизиқишидан келиб чиқиб, партияни қўллаб-қувватламоқда. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, «Адолат» партия ҳақиқий халқ партиясидир.
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Навоий вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг