Сайловга Россия давлат думаси депутатлари таклиф этилди

18.09.2019 11:09:19

Халқаро майдонда мустаҳкам ўрин эгаллаётган Ўзбекистон билан хорижий давлатлар ўртасидаги хамкорлик алоқалари кенгайиб бормоқда. Бу нафақат сиёсий, айни вақтда иқтисодиёт, саноат ва ишлаб чиқаришда ўзаро тажриба алмашиш имконини бермоқда.

Шу маънода Россия Федерал Мажлисининг давлат думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга расмий ташрифи икки томон учун ҳам манфаатли воқелик бўлди, деб айтиш мумкин. Қайд этилганидек, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларига мутлақо янги суръат бағишлаш, уларни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилади. Ташриф натижасида кўп қиррали ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлашга икки томон ҳам интилаётгани ўз ифодасини топди.

Давлатимиз раҳбари билан учрашувда икки мамлакат ўртасида сиёсий мулоқотни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Амалдаги йилда Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий кенгашларга ўтказиладиган сайловларда Россия Федерацияси вакиллари, хусусан, давлат думаси депутатларининг кузатувчи сифатида иштирок этишга таклиф этилгани бунинг бир ифодаси. Бу айни вақтда сиёсий соҳада ҳам тажриба алмашинувга имкон беради. Тан олиш керак, бугун кўплаб юртдошларимиз Россияда иш билан банд. Уларнинг меҳнати ва ҳуқуқларини ҳимоялаш долзарб вазифалардан. Мазкур учрашув айни шу масалада ҳам ижобий самара беради.

                            Малохатхон МУСАЕВА,

                   Ўзбекистон  “Адолат” СДП Андижон

                      вилоят кенгаши раиси ўринбосари 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+