Сайловга тайёргарлик аралашувлардан ҳоли тарзда ўтмоқда

24.10.2019 17:10:14

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пайариқ туман Кенгаши томонидан 2019 йил  22-декабрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.

 Кенгашимизнинг сайлов штаби Пайариқ шаҳри Самарқанд кўчаси 41-уйда жойлашган бўлиб, партиямизнинг устави ва дастурлари, мақсади ва вазифалари, сайлов округлари ва сайлов участкалари ҳамда номзодлар тўғрисида маълумотлар олиши учун барча шароитлар  тайёрлаб қўйилган. Жорий йилда бўлиб ўтадиган сайлов Марказий сайлов комиссияси конституциявий мақомга эга бўлиши натижасида давлат ҳокимияти бошқа органларининг ҳеч қандай аралашувларисиз сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказишни таъминлашга хизмат қилади.

Комиссия фаолиятининг мустақиллиги сайловларни адолатли ташкил қилиш ва ўтказишнинг муҳим шарти эканлиги боис миллий қонунчилигимизда Комиссия  фаолиятини давлат ҳокимияти органлари, сиёсий партиялар, гуруҳлар, жамоат бирлашмаларининг ҳар қандай аралашувидан ҳимоя қиладиган қоидалар мустаҳкамлаб қўйилган. Бу эса, сайловларнинг қонун доирасида адолатли ҳамда демократик тарзда ўтишини кафолатлайди.

Илҳом ҚЎШМУРОДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пайариқ туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+