Сайловлар - демократик тамойилларга асосланган жараён

28.01.2021 17:01:31

Мамлакатимизда барча соҳалар қатори сайлов жараёнларини ўтказишда ҳам кенг қамровли ислоҳотлар, жумладан, сайлов жараёнларининг октябрь ойида ўтказилиши энг маъқул вақт бўлиб,  сайловларнинг декабрь ойида ўтказилиш  сайловлардан кейинги сиёсий тадбирлар янги йилнинг биринчи чораги охирига қадар чўзилишига олиб келиб, натижада Давлат дастурини қабул қилиш ва бошқа ислоҳотлар кечиктирилишига сабаб бўлади. Шунингдек, қатор хорижий давлатларнинг байрамлари арафасига тўғри келиши сабабли жаҳон миқёсида обрўга эга бўлган халқаро кузатувчиларнинг сайловда иштирокини таъминлашда муайян қийинчиликларни вужудга келтиради.

Хорижда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларини дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик ҳисобида бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар сайловчилар рўйхатига киритиш шунингдек, у ерда сайловчилар яшаётган ёки ишлаётган жойида кўчма қутиларда овоз беришнинг ҳуқуқий асослари яратиш сайловларнинг демократик, очиқ ва ошкоралик тамойиллари асосида ўтказилишида муҳим рол ўйнайди.

Булардан ташқари умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартлари асосида сайлов қонунчилиги янада такомиллаштирилиб, сайлов жараёнларининг очиқ ва ошкора ўтишини таъминлашга хизмат қилади. Сайловлардан кейин олий давлат органларини ўз вақтида шакллантириш ва муҳим сиёсий қарорларни қабул қилиш учун замин яратилади ва  фуқароларнинг сайловлардаги иштироки камайиб кетиши каби салбий ҳолатларнинг олди олинади ҳамда кузатувчилар ва сайловчилар учун қулай шароитлар яратилади.

 

                                                                  Жаҳонгир НОРТОШЕВ,
         Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+