Янгиликлар 1766
Сайловлар – демократик жамият пойдевори
Мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида ислоҳотлар босқичма-босқич изчиллик билан давом эттирилмоқда. Бугун мамлакатимизнинг иқтисодий қудрати юксалиб, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари кенг қулоч ёйиб бораётгани, бу ишлар замирида инсонпарварлик ва эзгулик ғоялари ётгани барчамизни қувонтиради. Айни вақтда дунёнинг турли минтақаларида содир бўлаётган хунрезликлар, қонли тўқнашувлар, сиёсий ва иқтисодий
қарама-қаршиликлар, терроризм, радикализм, наркотрафикнинг тобора авжига чиқаётгани мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорлик ўз-ўзидан бўлмаётганлигини кўрсатиб турибди. Бундан хулоса шундан иборатки, барча саъй-ҳаракатлар “Юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти, халқ фаровонлиги” йўлига сафарбар қилинганлигидан далолатдир.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий қонуни, «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонун, шунингндек сайлов тизимини такомиллаштириш йўлида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий нормаларда давлат бошқарувида фуқаролик жамияти институтларининг, шу жумладан сиёсий партияларнинг иштирокини мустаҳкамланганлигини барчамиз гувоҳи бўлиб бормоқдамиз.
Кўппартиявийлик тизимининг тобора мустаҳкамланиши натижасида жамиятни демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларининг жадал ривожланиши кузатилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш, сиёсий партияларга уюшиш каби конституциявий ҳуқуқлари таъминланмоқда.
Эркинлик, адолатлилик, ошкоралик каби умумэътироф этилган тамойиллар асосида 2019 йилда бўлиб ўтган сайловлар ҳар бир партия учун катта синов вазифасини ўтади. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси аъзолари сони йил сайин ўсиб, партия тарафдорлари сафи кенгайиб бораётгани, иқтисодий ривожланиши ва бошқа омиллар натижасида партиямиз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва айниқса, маҳаллий Кенгашларда олдинги йилларга нисбатан кўпчилик ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди. Энг муҳими, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси мамлакатимизда кечаётган демократик жараёнларга бефарқ эмас, аксинча, бу жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланган.
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқ сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатилиши мумкин.
Жорий йилда мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий жараён Президентлик сайлови бўлиб ўтади. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ Президентлик сайлови, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда маҳаллий вакиллик органларига сайловлар тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. Бу эса мамлакатимиз ҳаётида сиёсий тадбирларнинг ўтиши, давлат дастурининг қабул қилиниши ва бошқа ислоҳотлар кечиктирилишига сабаб бўлади. Шу билан биргаликда қатор хорижий давлатларнинг байрамлари арафасига тўғри келиши сабабли жаҳон миқёсида обрўга эга бўлган халқаро кузатувчиларнинг сайловда иштирокини таъминлашда муайян қийинчиликларнинг юзага келишига, шу билан биргаликда декабрь ойи қиш мавсумига тўғри келиши сабабли сайловолди кампанияси, ташвиқот ишларининг кенг қамровли ўтказиш ва унда сайловчиларни жалб этишда қатор ноқулайликлар келиб чиқишига сабаб бўлади.
Шундан келиб чиқиб сайлов қонунчилига бўлажак сайловларнинг октябр ойининг учинчи ўн кунлигида ўтказиш бўйича берилаётган таклиф халқ манфаатларини кўзлаган ҳолда, демократик жамиятнинг муҳим пойдевори бўлган сайловларнинг қулай, тўлақонли
шарт-шароитларда шаффоф ўтишини таъминлашга хизмат қилади десак муболаға бўлмайди. Бу эса мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли сиёсий-иқтисодий ислоҳотларнинг янада тараққий этишига, халқ манфаатларини рўёбга чиқаришда дастуруламал бўлиб хизмат қилади.
Жасур ҚАРШИЕВ,
Жиззах вилоят Кенгаши раисининг
ташкилий-партиявий ишлар бўйича ўринбосари
Фикрингизни қолдиринг