Янгиликлар 1909
Сайловлар - халқ манфаатлари рўёби
Бугунги кунда миллий сайлов қонунчилигимизни такомиллаштириш, уни умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқлаштириш
ва амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар билан уйғунлаштириш, мамлакатимизнинг сиёсий нуфузини янги босқичга кўтариш, халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини янада яхшилаш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
Сайлов жараёнларининг октябрь ойида ўтказилиши энг маъқул варинат бўлиб, сайловларнинг декабрь ойида ўтказилиш сайловлардан кейинги сиёсий тадбирлар янги йилнинг биринчи чораги охирига қадар чўзилишига олиб келиб, натижада Давлат дастурини қабул қилиш ва бошқа ислоҳотлар кечиктирилишига сабаб бўлади. Шунингдек, қатор хорижий давлатларнинг байрамлари арафасига тўғри келиши сабабли жаҳон миқёсида обрўга эга бўлган халқаро кузатувчиларнинг сайловда иштирокини таъминлашда муайян қийинчиликларни вужудга келтиради.
Декабрь ойи қиш мавсумига тўғри келиши сабабли сайловолди ташвиқоти тадбирларини кенг қамровли ўтказиш ва унда сайловчиларни жалб этишда қатор ноқулайликлар келиб чиқишига сабаб бўлади.
Булардан ташқари умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартлари асосида сайлов қонунчилиги янада такомиллаштирилиб, сайлов жараёнларининг очиқ ва ошкора ўтишини таъминлашга хизмат қилади. Сайловлардан кейин олий давлат органларини ўз вақтида шакллантириш ва муҳим сиёсий қарорларни қабул қилиш учун замин яратилади ва фуқароларнинг сайловлардаги иштироки камайиб кетиши каби салбий ҳолатларнинг олди олинади ҳамда кузатувчилар ва сайловчилар учун қулай шароитлар яратилади.
Офтобой НИШОНОВА,
Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг