Сайловларда сиёсий партияларнинг фаоллиги янада ортади

27.01.2021 19:01:13

Амалдаги йилда Ўзбекистон халқи катта сиёсий воқелик - Президент сайлови олдида турибди. Бу жараённи юқори даражада ўтказиш сайлов қонунчилиги ва ҳар бир фуқаронинг фаоллигига боғлиқ. Шу  маънода Сайлов кодексига ва сиёсий партиялар фаолиятига қаратилган қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилаётгани жуда ўринли. Бу ўзгартишлар илғор тажрибалардан келиб чиққан ҳолда амалиётга татбиқ этилмоқда.

Жумладан,  2004 йил 30 апрелда қабул қилинган “Сиёсий партияларнинг молиялаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 8 моддасидаги қуйидаги:

-Сайловолди кўргазмали ташвиқот воситаларини нашр қилишга;

-Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларнинг телевидение, радио орқали ва бошқа оммавий воситаларда чиқишларини ташкил қилишга;

-Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишдаги бандлари ўзгаришларини қўллаб қувватлайман. Бу айни вақтда сиёсий партияларни сиёсий жараёнда фаол иштирок этишини таъминлайди.

 

Насибахон ТЎЙЧИЕВА,

халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+