Янгиликлар 1155
Сайловларга сиёсий билим ва фаоллик билан кириб борамиз
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари учун мўлжалланган ўқув курси ўз ишини бошлади.
Сиёсий ўқувда “Адолат” СДПдан вакиллар ҳам иштирок этди. Илк дарсда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, унда илгари сурилган муҳим ташаббусларнинг мазмун-моҳияти чуқур таҳлил этилди.
Маърузачилар томонидан сайловлар арафасида сиёсий партияларнинг фаоллигини кучайтириш ҳамда стратегик мақсадларини қайта кўриб чиқиш бўйича тавсиялар берилди. Депутатларнинг сайловчилар билан ишлаши, кенг жамоатчилик ичига кириб бориши, журналистларнинг ўз касбий позицияларини тўлиқ намойиш этишлари лозимлиги таъкидланди.
Ўқувлар 12 кун давомида офлайн, яна 12 кун онлайн тартибда олиб борилиши, якунда тест синови ўтказилиб, муваффақиятли натижа қайд этган тингловчиларга сертификат берилиши маълум қилинди.
“Адолат” СДП Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг