Сайловни молиялаштириш – жараённинг муҳим бўғини

28.01.2021 15:01:15

Кейинги йилларда мамлакатимизда сайлов қонунчилигини такомиллаштириш  бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилиги билан боғлиқ бир қатор қонун ҳужжатлари бекор қилинди ҳамда халқаро стандарларга жавоб берадиган ягона Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси ишлаб чиқилиб, 2020 йилнинг 25 июнидан эътиборан амалиётга тадбиқ қилинди.

Сайлов Кодекси қабул қилинган сўнг унгача бўлган барча сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ молиялаштириш масалаларини тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатлар манан эскирди ва уларни янгидан ишлаб чиқишга зарурат туғилди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, Бюджет кодекси ва «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги қонунига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома ишлаб чиқилди.

Унда сайлов комиссиялари ва сиёсий партиялар томонидан сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби аниқ белгиланган бўлиб, унда сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш ҳаражатларини режалаштириш юзасидан сайлов комиссиялари фаолиятини молиялаштириш, сиёсий партиялар ҳаражатларини молиялаштириш, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича давлат харидларини амалга ошириш, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш даврида сайлов комиссияси аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш, сайлов кампаниясида хайрия маблағларини ишлатиш, сайлов жараёнлари бўйича моддий қимматликлар ҳисоби ҳамда ҳисобга олиш ва ҳисобдорлик масалалари ёритилган. Таклиф этилаётган сайлов комиссиялари аъзоларига ҳақ тўлаб бериш, компенсация тўлаш ҳамда иш ҳақини ҳисоблашнинг аниқ тартиби ўрнатилилиши билан боғлиқ таҳрир демократик сайлов тизимининг муҳим бўғини бўлиб хизмат қилади. 

 

Ўктам ҚУРБОНОВ,

Жиззах вилоят Кенгаши мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+