Сайёр қабул - муаммолар ечими гарови

04.11.2021 14:11:41

Боғот туманидаги "Навбаҳор" маҳалласида 9-"Қораёнтоқ" сайлов округидан сайланган депутат Майсара Худайберганова томонидан сайёр қабул ташкил этилди.

  Учрашувда партиянинг туман кенгаши ҳамда мазкур маҳалла фаоллари, фуқаролар  иштирок  этишди.

  Қабулда асосан, бандлик, йўл ва бошқа масалалардаги муаммолар ўртага ташалди ва мухокама этилди.

  Хусусан,  Бобохон Қосимов, Бахтиёр Маткаримов, Кумуш Солаева  ва бошқа фуқаролар маҳалладаги Афсона, Омад, Бахт кўчалардаги  йўлларнинг ўта таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани боис,  йўловчилар, айниқса, шу кўчалардан мактаб ва боғчага борадиган фарзандлари учун қийинчиликлар туғилаётганини баён этишди.

    Шунингдек,  Омад-6 кўчаси 15-уйда яшовчи Оллаберган Ҳамроев ва Омад-6,16-уйда яшовчи Усмон Ҳамроевлар уйининг кадастр ҳужжати мавжуд бўлишига қарамасдан  суюлтирилган газ баллони берилмаётгани, Омад-2 8-уйда яшовчи Ражаббой Рўзибоев маҳаллада ҳар ойда ёрдам тариқасида ҳар бир жон бошига бериладиган ун миқдорини 4кг.га кўпайтриш кераклигини билдириб,  шу масалада  амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат этди.

     Юқорида қайд қилинган ва бошқа мурожаатлар юзасидан  тегишли ташкилотларга депутат сўровлари юборилди ва ижроси назоратга олинди.

Туманимизда бу каби тадбирлар  давом этади.

 

                                                                                                          Саодат МАШАРИПОВА,

                                                                                                                              “Адолат” СДП

                                                                                     Боғот туман  “Аёллар қаноти”  раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+