Янгиликлар 1133
Сайёр қабулда депутатлар фаол иштирок этди
Фарғона туман ҳокими Х.Иномов томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳам фаол иштирок этишди. Қабулда фуқаролар ўзлари истиқомат қилаётган ҳудуднинг ижтимоий ва коммунал соҳага оид муаммолари шунингдек, шахсий масалалари бўйича мурожаат қилдилар.
Жумладан, туманнинг «Миндонобод» МФЙ ҳудудидаги Миндонобод кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро К.Узоқованинг мурожаати бўйича жойига бориб ўрганилди ҳамда ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар билан уларни қийнаётган масалалар юзасидан суҳбат ўтказилди.
Фуқаролар томонидан кўрсатилган ҳолатлар бўйича масъул ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилиши юзасидан келишиб олинди.
Озода Дадажонова,
Файзулла Мирзаев,
Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари.
Фикрингизни қолдиринг