Саломатлик ҳафталиги доирасида

09.12.2021 16:12:39

Куз-қиш мавсумида аҳоли, айниқса болалар ўртасида юқумли касалликларга чалиниш кўпаяди. Шуни инобатга олган ҳолда “Адолат” СДП Жомбой туман кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида аҳоли ўртасида доимий равишда тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Фуқароларни саломатлигига эътиборли бўлишга, соғлом турмуш тарзига амал қилишга чақирилмоқда.

 Ана шундай тарғибот тадбирларидан бири Жомбой туманидаги 32-давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтди. Унда “Адолат” социал-демократик партияси туман кенгаши фаоллари, тиббиёт ходимлари қатнашди. Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Тозагул Холиқова муассасада ташкил этилган шароитлар билан танишар экан, болажонлар соғлиғини сақлаш борасида ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирди. Махсус тиббий хона, ундаги дори воситаларининг сақлаш шароитлари кўздан кечирилди.

Жомбой туман марказий ўйингоҳида, “ОИВ, ОИТСсиз келажак сари” шиори остида бадантарбия машғулоти ўтказилди. Унда туман ҳокимлиги ҳамда ташкилот ходимларидан иборат юзга яқин иштирокчлар қатнашди.

Тозагул Холиқова йиғилганларга ушбу касаллик ва унинг тарқалиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берди. ОИТСни юқтириб олмаслик бўйича тушунчалар кичик саҳна кўриниши орқали йиғилганларга тақдим этилди.

Халқ депутатлари туман кенгашида бўшаб қолган ўринларга бўлиб ўтадиган сайловда 15-Тут сайлов округидан “Адолат” СДП номзоди Д.Махрамов ҳудуддаги ногиронлиги бўлган, кам таъминланган аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олиши режалаштирилган. 7-8 декабрь кунлари Саричашма МФЙ аҳолиси учун тор доирадаги мутахассислар иштирокида тиббий кўрик ташкил этилиши кўзда тутилган.

 

Комила УМАРОВА,

“Адолат” социал-демократик партияси Жомбой туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+