Янгиликлар 1929
Самарали меҳнат рағбатга муносиб
«Адолат» социал-демократик партияси ўз сайловолди дастури ва устувор вазифаларини амалга оширишда партиянинг барча даражадаги депутатлик корпуслари ва фаолларини сафарбар этиб, халқимиз орасидаги мавжуд муаммоларга самарали ечим топиш мақсадида аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиб келмоқда.
Ҳар йилги анъанага кура партия ўзининг депутатлик корпусларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Курбаниязов Дауытбай Калбаевични самарали меҳнати ва намунали иш фаолиятини эътироф этиб «Адолат» СДП Сиёсиё Кенгаши томонидан таъсис этилган “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирлади.
Партиядошимизни ушбу ютуқ билан самимий муборакбод этиб, масъулиятли ва машаққатли ишларида юксак зафарлар тилаймиз.
«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг