Самарқандда ўтказилган Шанхай саммити жамоатчилик муҳокамасида

30.09.2022 10:09:25

Яқинда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси дунё аҳлини эътиборини тортди. Табиийки мазкур нуфузли тадбир юртдошларимиз учун ҳам катта сиёсий воқелик бўлди. Шу сабаб жойларда унда кўрилган масалалар кенг ўрганилмоқда.

Андижон тумани Бахт МФЙда яшовчи фуқаролар билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонованинг учрашувида ҳам айни шу хусусида сўз юритилди. Фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

М.Адҳамжонова, ОМҚП депутати:

-Маълумки ШҲТ 1996-1997 йилларда даставвал «Шанхай бешлиги» номи билан ташкил этилган. 2001 йилда Ўзбекистон аъзо бўлиб кирганидан сўнг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти номини эди. Унинг асосий мақсади аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш хамда сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий – техникавий, маданий, шунингдек, таълим, энергетика, транспорт, туризм, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқа соҳалардаги самарали ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризм, экстремизм, сепаратизм ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш ҳам ташкилот фаолиятининг асосий йўналишларидир.

Таъкидлаш жоизки, ташкилот «Шанхай руҳи» тамойили асосида ташкил қилинган бўлиб, ушбу тамойил ўзаро ишонч, манфаат, тенглик, маслаҳатлашув, маданий хилма-хилликни ҳурмат қилиш, умумий тараққиётга интилиш каби муҳим қоидаларни ўзида мужассам этади. «Шанхай руҳи» ташкилотга аъзо давлатларнинг сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий қудрати хар хил ўлчамда бўлишига қарамай, уларнинг барчаси ўзаро тенглигини билдиради.

Зумрадой Солиева,

ОМҚП депутати ёрдамчиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+