Янгиликлар 1918
Самарқанддан онлайн: Узоқ умр иҳлосмандлари
Давом этаётган оммавий юриш марафони саломатликка катта ҳисса қўшишига исбот шарт эмас. Буни ҳар бир иштирокчи юракдан ҳис этмоқда.
Яёв йўл юриш кўпгина хасталикларнинг олдини олади. Хусусан, қон босими меъёрлашиши, мия фаолияти яхшиланишига хизмат қилади. Шунингдек, пиёда юриш инсон мияси фаолиятини яхшилайди. 30 дақиқа пиёда юриш юрак уришини меъёрлаштириб, қон босими кўтарилишининг олдини олади. Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, югуришдан кўра бир маромда юришнинг фойдаси кўпроқ. Чунки бу ҳолатда юрак мушаги яхши қисқариб, қон бир маромда айланади, организмдаги ҳар бир ҳужайра гипоксия ҳолатидан чиқади.
Буни шифокорлар ҳам тасдиқлайдилар. Яёв юриш инсон мияси ҳажмини кенгайтирар экан. Қолаверса, яёв юриш миянинг қон билан яхши таъминланишига олиб келади. Бу эса янги нейронларнинг ўсишига сабаб бўлади. Агар кимнингдир кўриш имконияти пасайган бўлса, у, албатта, кўпроқ пиёда юриши лозим. Бир хил ҳаракат кўз нурини ҳам равшан қилади.
Марафон қизиқарли тарзда давом этмоқда. Иштирокчиларнинг кайфияти аъло даражада.
Фикрингизни қолдиринг