Самарқандга саёҳат

21.09.2021 11:09:40

Маълумки, юртимизга ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ энг қўҳна, қадимий тарихий ёдгорликларга бой гўзал Самарқанд шаҳрини зиёрат қилмай кетмайди. Чунки, ота-боболаримиздан мерос шаҳарнинг энг улуғ зиёратгоҳлари ҳақида маълумот бериши билан бирга, ушбу дурдоналарнинг ташқи ва ички кўринишлари билан таништиради. Шунингдек, саёҳат давомида тарихий обидаларнинг яратилиш тарихи, уларга боғлиқ ривоятлар билан ҳам бойитилган муҳим манбаларни эшитиш ниҳоятда мароқли ва ибрат мактаби.

Ушбу манбалар билан танишиш мақсадида Фароғатхон  билан жорий йилнинг 11 сентябрида  “Африосиёб” поездида Самарқанд шаҳрига йўлга чиқдик.

Самарқандга етиб боргач, олдиндан келишиб олган “гид” ва транспортда олиб юрадиган ҳайдовчилар кутиб олишди ва “Константин” номли замонавий қурилган ва жиҳозланган меҳмонхона бошлаб боришди, шинам ва қулай хонага жойлашдик.

 

Саёҳатларнинг юртдошларимиз соғлиғига таъсири ҳақида

Бир куни Тatil.uz га қайси давлатга боришни аниқлай олмаётган сайёҳ ташриф буюрди. «Исталган давлат, асосийси – соғлиқни тиклашга ёрдам берса бўлгани. Иммунитетим паст, тез-тез касал бўламан, дори ичавериб чарчадим...» – тан олди меҳмон. – «Шифокорлар иқлимни ўзгартиришимни маслаҳат беришди, энди бор умидим шундан». Ушбу ҳикояни батафсил сўзлаб ўтирмаймиз. Бироқ орадан уч ой ўтгач ўша қадрдон танишимиз тетик ва бардам кўринишда яна офисимизга ташриф буюрди ва бошқа мамлакатга саёҳат қилиш истаги борлигини айтди. Чунки у инсоният шу пайтгача ўйлаб топган энг яхши дори – бу саёҳат эканлигини англаб етган эди!

Биз ҳам ўз саёҳатимиздан хулоса қилиб, ҳар ойда бир марта республикамизнинг бирон-бир вилоятига саёҳат қилишга қарор қилдик. Хорижга бориб юришдан кўра, ўз мамлакатимиз тарихини ўрганиш, энг қулай саёҳат эканини ҳис этдик.

 

Тузувчи: К.Шадиметов

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+