Янгиликлар 1081
Саралаш жараёнлари қизғин кечди
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан айни кунларда юртимиз бўйлаб Бош қомусимизни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, унинг мазмун-моҳиятини ёш-авлод онгига чуқур сингдириш мақсадида қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Айни шундай эзгу ташаббуслардан бири Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан «Конституция ранглар жилосида» мавзусида мамлакатимизнинг иқтидорли ёшлари ўртасида расмлар кўрик-танловининг ташкил этилганлиги бўлди.
Аҳамиятлиси, куни кеча Хоразм вилоятида мазкур кўрик- танловнинг Республика босқичи учун саралаш жараёнлари бўлиб ўтди. Соҳа мутахассислари ва партия фаоллари қолаверса, танловнинг ташкил этилишида яқиндан ёрдам берган ҳамкор ташкилотларнинг вакилларидан тузилган комиссия аъзолари иқтидорли ёшларимиз томонидан тақдим этилган ижодий ишларга адолат мезонлари асосида баҳо бердилар.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.
Фикрингизни қолдиринг