Янгиликлар 3391
“Сардоба сари саховат карвони” акцияси давом этмоқда
Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгашида тузилган махсус ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Cардоба туманида юз берган табиий офатдан жабрланиб, Шароф Рашидов туманидаги 13-сонли умумтаълим мактабига вақтинчалик кўчириб келтирилган аҳоли қатламига 20 миллион сўмлик турли хил эркаклар, аёллар, болалар кийимлари, кўрпа-ёстиқ, озиқ-овқат, ширинликлар, гигиеник воситалар каби кундалик эҳтиёжлар учун зарур маҳсулотлар беғараз етказиб берилди.
Бу каби хайрия тадбирлари коронавирус инфекцияси тарқалиши хавфини келтириб чиқариши мумкинлиги ва карантин талабларига тўғри келмаслиги боис ушбу саховат ишлари санитария-эпедимиология талаблари асосида ташкил этилди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, партиянинг вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари ҳамда депутатлари томонидан карантин бошланган даврдан буён кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга мунтазам маънавий-моддий ёрдам бериб келинмоқда.
Пўлат ҲАМЗАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах вилоят Кенгаши
раиси ўринбосари
Фикрингизни қолдиринг