Янгиликлар 1929
“Сардоба сари саховат карвони”нинг иккинчи қисми сардобаликларга етказилди
“Сардоба” сув омбори ўпирилишидан талофат кўрган сирдарёликларга ёрдам бериш учун Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан “Сардоба сари саховат карвони” акцияси ташкил этилган эди. Жорий йилнинг 3 май санасида партия ходимлари ва депутатлари томонидан жами 55 миллион сўмлик бир ярим мингдан ортиқ кийим-кечаклар, Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ва партия ходимлари томонидан 20 дан ортиқ уй-рўзғор буюмлари, идиш-товоқлар ва болажонлар учун ўйинчоқлар иборат биринчи карвон Янгиер шаҳридаги таълим муасссалари биносига вақтинчалик жойлаштирилган 2500 нафар сардобаликларга етказиб берилган эди.
Бугун ушбу акция доирасида 50 дан ортиқ кўнгилли фуқаролар томонидан тақдим этилган озиқ-овқат, уй-рўзғор буюмлари, болажонлар учун ўйинчоқлар ва маиший техникалардан иборат 3 тоннадан ортиқ юк ортилган иккинчи карвон сардобаликларга етказиб берилди.
Саховат қилишни кўнглига тугган юртдошларимиз учун “Сардоба сари саховат карвони” акцияси давом этмоқда. Фуқароларимизга қулайлик туғдириш учун хайрия йиғимлари икки хил кўринишда амалга оширилади.
- Пластик картага Click ва Payme хизматлари орқали пул маблағларини ўтказиш.
Пластик рақами:
Жисмоний шахслар учун: 8600 0204 2852 2937 (Burkhanidinov B. номида)
Юридик шахслар учун: 8600 0204 2852 2937
Тошкент ш. ТИФ Миллий банк бош амалиёт б.
Транзит ҳисоб рақам 23120000300000407003
ИНН 200984194
МФО 00407
- Ўз хонадонларингиздаги ортиқча рўзғор буюмлари ва кийим-кечакларни топшириш.
Буюм шаклидаги хайриялар “Адолат” СДП Марказий аппарати биносида ҳар куни исталган вақтда қабул қилинади.
Манзил: Чилонзор тумани, Шарқ тонгги кўчаси, 23 уй.
Мўлжал: Узтелеком ва Озарбайжон элчихонаси бинолари.
Лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар ва шакллантирилган карвон йўналиши телеграмдаги махсус ташкил этилган Sardoba sari (https://t.me/sardobasari) saxovat karvoni гуруҳи ҳамда партиянинг расмий сайти (adolat.uz) ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёритиб борилади.
Муқаддас ойда савобли ишга сиз ҳам ўз хиссангизни қўшинг ва офатдан жабр кўрган ватандошларимиздан ўз ёрдамингизни аяманг.
Акция координаторлари: Бахром Бурханитдинов ва Гулнисо Саидова
Маълумот учун телефонлар:
+99897 455 01 54
+99894 606 79 01
“Адолат” СДП
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг