“Сардоба сари саховат карвони”нинг илк сафари бошланди

03.05.2020 11:05:26

Халқ ўзининг иродаси, ёруғ кунлар умидида бирлаша олиши, бир майизни қирққа бўлиши орқали бошига тушган ҳар қандай кулфатни енгиб ўтиши мумкин. Тарихда ўзбек халқи буни бир неча бор амалда кўрсатиб берган. Айни кунларда ҳам халқимизга хос бу одат фақат ўтмишда ёки китобларда қолиб кетмаганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси, коронавирус пандемияси ёки Бухородаги табиий офат талофатларини бартараф этишга ўз хиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқда. Ана шундай инсонларнинг эзгу ғояларини рўёбга чиқариш ва сардобаликларни синовли кунларда қўллаб-қувватлаш мақсадида “Адолат” социал-демократик партияси томонидан куни кеча “Сардоба сари саховат карвони” хайрия акцияси эълон қилинган эди.  

Ушбу ташаббус меҳридарё халқимиз томонидан илиқ кутиб олинди.

Бугун хайрия карвони Сардоба сари ўзининг илк сафарини бошлади. Унда уй-жойи ва бошқа зарурий воситаларидан айрилган сирдарёликларга жами 55 миллион сўмлик маҳсулотлар етказилди. Жумладан, бир ярим мингдан ортиқ кийим-кечаклар, Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ва партия ходимлари томонидан 20 дан ортиқ уй-рўзғор буюмлари, идиш-товоқлар ва болажонлар учун ўйинчоқлар юборилди. Бундан ташқари тун-у-кун тинимсиз фаолият олиб бораётган штаб аъзолари учун мингга яқин блокнот ва ручкалар ҳам тақдим этилди. Албатта, бу бошланиши. Саховатпеша инсонлар, партия фаоллари кўп экан, хайрия карвонларининг кети узилмайди.

Унга сиз ҳам ўз хиссангизни қўшинг ва офатдан жабр кўрган ватандошларимиздан ўз ёрдамингизни аяманг.

Буюм шаклидаги хайриялар партия Сиёсий кенгаши Марказий аппаратида ҳар куни қабул қилинади.

Манзил: Чилонзор тумани, Шарқ тонгги кўчаси, 23 уй.

Мўлжал: Узтелеком ва Озарбайжон элчихонаси бинолари.

 

Акция координаторлари: Бахром Бурханитдинов ва Гулнисо Саидова

Маълумот учун телефонлар:

+99897 455 01 54

+99894 606 79 01

 

“Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+