Янгиликлар 1766
Савоб ишни ҳар ким ҳар кун қилиши керак
Аввал хабар берганимиздек, партиямиз депутатлари, фаолларининг саъй-ҳаракатлари билан моддий ёрдамга муҳтож, касалманд, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз кишиларга саховат кўрсатиш ишлари мунтазам олиб борилмоқда.
Айниқса, Наврўз айёми муносабати билан депутатларимиз сайловчилари ҳузурида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олиш, моддий ва маънавий ёрдам бериш ишлари фаоллашиб кетди.
Хусусан, вилоят Кенгаши депутати Баҳодир Бобожанов Тўпроққалъа тумани “Тумроққалъа” ҳудудидаги бемор, кам таъминланган, яшаш шароити оғир сайловчилари хонадонларида бўлиб улар билан очиқ мулоқотлар ташкил этди.
Депутат ҳомийлигида бир қатор ногиронлиги бор кишиларга жами 2 миллион 500 минг сўмлик маблағ хайрия этилди.
Фуқаролар бундай эътибордан кўнгиллари тоғдек кўтарилганини билдириб, депутатга эзгу тилакларни билдиришди.
Воҳамизда партиядошларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан саховат ишлари давом этмоқда.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг