Янгиликлар 3245
Семинар-тренинг Бухорода ўз ишини якунлади
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг барча ҳудудий Кенгашларида “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида ўтказилаётган семинар-тренинг Бухоро вилоятида ўз ишини якунлади.
Уч кун давом этган ушбу ўқув партия ходимлари ва фаолларининг сиёсий қарашларини шакллантирди. Уларни сайлов жараёнларида фаол ва ташаббускор бўлишларини таъминлашга хизмат қилди.
Ўқув давомида сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги, маҳаллий кенгашлардаги сайловларнинг хусусиятлари, депутатларнинг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, шунингдек, тарғибот-ташвиқот ишларига алоҳида эътибор қаратиши зарурлиги таъкидланди. Бу борада уларнинг фаоллиги оширилди. Аниқ фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Семинарнинг сўнгги кунида партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов тренерлар томонидан ўтказилган мавзуларни умумлаштириб, ҳар бирига қисқача изоҳлар бериб ўтди.
Семинар-тренинг баҳс-мунозараларга бой бўлди, фикрлар, таклиф ва тавсиялар қайд этилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг