Сенат ишчи гуруҳи Фарғона туманида

16.03.2022 16:03:24

Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов бошчилигидаги Сенат ишчи гуруҳи вилоятимизда ўрганишларни давом эттирмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссияси аъзолари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи билан биргаликда туманда аҳоли орасида энг кўп тарқалган ва эрта ўлимнинг асосий сабаби бўлган касалликларни барвақт аниқлаш, мақсадли скрининг тадбирларини амалга ошириш, аҳолини профилактик махсус препаратлар билан бепул таъминлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ҳолати юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Фарғона туманида бўлди. Туман тиббиёт бирлашмаси, марказлашган поликлиника, 3- ва 18-сонли умумтаълим мактабларида тиббиёт ходимлари, спорт мураббийлари иш фаолияти ўрганилиб, таҳлил қилинди.

Шунингдек, Ишчи гуруҳ аъзолари Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан биргаликда туманнинг «Бўстон», «Дилкушо» МФЙларида бўлиб, маҳаллаларда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Хонадонларга ҳам кириб, фуқароларнинг соғлом турмуш тарзига амал қилишлари юзасидан суҳбатлашилди.

Файзулложон МИРЗАЕВ,

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+